Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Навбатдаги “Бўш иш ўринлари мехнат ярмаркаси” бўлиб ўтди

×

 2019-06-24 15:52:33    159

PDF юклаш
Чоп этиш


2019 йил 24 июнь куни "Ёшлар ойлиги" муносабати билан Қўштепа тумани 4-сектор ДСИ худудидаги Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғинида “Бўш иш ўринлари мехнат ярмаркаси” ўтказилди.

Ярмаркада 4-сектор раҳбари Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, туман Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокими ўринбосарлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қўштепа туман кенгаши, “Yoshlar kelajagimiz”  жамғармаси Қўштепа туман филиали ҳамда тумандаги корхона ва ташкилотлар қатнашдилар.

Тадбир қатнашчиларига меҳнат қонунчилиги, янги ташкил этилган ва этилаётган бўш иш ўринлари, вакант иш ўринлари тўғрисида ҳамда тижорат банк раҳбар мутахассислари томонидан, “Yoshlar kelajagimiz”  жамғармаси туман филиали раҳбари ва мутахассислари томонидан имтиёзли кредитлар миқдорлари, кредит хужжатлари, кредит бериш тартиблари ва бошқа масалаларда тушунтиришлар берилди.


Тадбирда иштирок этганлар бугунги кунда ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига қаратилаётган эътиборни яққол намуналарига гувоҳ бўлишди. Меҳнат ярмаркасида тумандаги уюшмаган ёшлар, аҳолини барча қатлам вакиллари, иш берувчи корхоналар ва бир қанча мутасадди ташкилотлар иштироклари таъминланди.

Б.Рўзиохунов олган фотосуратлар