Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Қўштепа тумани ҳокими Илёсбек Новиковнинг байрам табриги

 2023-07-05 09:55:15    279

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳурматли қалам соҳиблари! Сизларни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этиб, инсон қадри, юрт манфаати, ватан тараққиётини юксакларга кўтариш йўлидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда муваффақиятлар тилайман.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ҳақиқатан ҳам, ҳар қандай мураккаб шароитда ҳам адолат тамойилига, ўзининг ҳаётий ва ижодий принципларига содиқ қолиш, одамларни қийнаётган камчилик ва муаммоларни дадиллик билан кўтариб чиқиш, уларни бартараф этиш учун жамоатчилик фикрини шакллантиришга, аввало, сизлар каби маънавий жасорат эгаларигина қодир бўлади”, – дея билдирган фикрлари Сиз қалам аҳлига бўлган юксак эътиборнинг ифодасидир.

Эл-юрт манфаати ва Ватанимиз салоҳиятини бундан-да юксакларга кўтариш йўлидаги масъулиятли ишларингизда янгидан-янги зафарлар тилаймиз. Сиз шарафли касб эгаларига доимо ғайрат, куч ва шижоат ҳамроҳ бўлсин!