Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАДА НАВРЎЗ САЙЛИ

×

 2023-03-21 19:54:33    117

PDF юклаш
Чоп этиш



Янгиланиш ва яшариш айёми – Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Қўштепа тумани марказида, маҳалла гузарларида байрам тадбири ҳамда миллий таомлар тайёрлаш ва аҳолига тарқатиш тадбирларини ташкил этилди.

“Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилган байрам тадбирларида туман ҳокими И.Новиков ва туман секторлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Биргина Қийқи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Маданият маркази саҳнида, очиқ ҳавода ўтказилган тадбирда 300 нафарга яқин фуқаролар иштирок этишди. Шунингдек, 11 та маҳалла гузарларида ташкил этилган байрам тадбирларида эса 3000 нафарга яқин фуқаролар учун байрам дастурхонлари ёзилиб, баҳорий миллий таомлар таёрланди.

Ўтказилган тадбирлар давомида 380 килограм ош дамланиб байрам дастурхонига тортилди ҳамда 250 нафар кам таъминланган, эҳтиёжманд ва якка ёлғиз яшовчи оилаларга тарқатилди.      

Ушбу тадбирларда Қўштепа туманидаги меҳнат фахрийлари, нуроний отахон ва онахонлар ҳам иштрок этдилар. Байрам сўнгида нуронийлар юрт тичлиги ва фаровонлиги учун дуога қўл очдилар.

Наврўз сайрларида хушовоз хонандалар томонидан тайёрланган байрам концерти, халқ ўйинлари, мусобақалар ва кўргазмали чиқишлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram