Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 48 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАДА НАВРЎЗ ШОДИЁНАЛАРИ (ФОТО)

×

 2023-03-17 13:26:13    242

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун, Қўштепа туманида Наврўз умумхалқ байрами кўтаринки руҳ, хуш кайфият билан нишонланди. Туман Маданият марказининг очиқ саҳнида, ташкил этилган байрам тадбирлари эрта тонгдан туман аҳлини ўз бағрида жамлади. Миллий урф-одатларимиз, анъаналаримизни ўзида мужассам этган Наврўз айёми тантанасида тумандаги корхона ва ташкилотлар, муассаса ва маҳаллалар, ҳунармандлар томонидан ўзига хос декорациялар ва саҳналар тайёрланиб, байрамона, баҳорий тарзда безатилди.

Наврўз оммавий сайлида туман ҳокими Илёсбек Новиков ва тумандаги сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

“Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жон Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилган тадбирда сектор раҳбарлари ташкил этилган кўргазмаларни кўздан кечиришди.

Халқ ўйинлари, спорт беллашувлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари, бир-биридан мазали миллий таомлар барчада катта таассурот қолдирди. 

Байрамнинг тантанали қисми Маданият маркази саҳнида ўтказилди. Тантанали маросимда сўзга чиққан туман ҳокими Илёсбек Новиков байрам иштирокчиларини янгиланиш, яшариш айёми - Наврўз байрами билан табриклади.

Юртимизнинг таниқли санъаткорлари ижросидаги дилрабо тароналар, кўнгилочар дастурлар, туман маданият бўлими ва бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг чиқишлари, гўзал рақслар ҳамда аскиячилар ҳангомалари тадбирга янада кўтаринкилик бағишлади.

Байрам тадбирлари туманимиз бўйлаб давом этмоқда.






























Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram