Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ “ОИЛАМ-БАХТИМ ҚУВОНЧИМ” НОМЛИ ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР УЙИДА БЎЛДИ

×

 2022-12-23 13:22:12    93

PDF юклаш
Чоп этиш



Дилларда байрам шукуҳи

Қўштепа туманида янги йил ўзгача шукуҳ ва қувонч билан қарши олинмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 20-30 декабрь кунлари туманда секторлар бўйича “Янги йил” тадбирларини ўтказиш режалаштирилган бўлиб, бугун туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Илёсбек Новиков “Соҳибкор” МФЙ ҳудудида ташкил этилган “Оилам-бахтим қувончим” номли оилавий болалар уйида бўлди.

Туман раҳбари ушбу оилавий болалар уйининг тарбияланувчилари Алина Сачнёва, Алина Василенко, Наврўзахон Исомиддинова, Венера Тешабоева, Алина Захарова ҳамда Бахтигул Шерматоваларга “Янги йил” совғаларини топширди.

Шунингдек бугун “Оилам-бахтим қувончим” номли оилавий болалар уйининг “Меҳр дафтари”га киритилган 6 нафар тарбияланувчиларига уларнинг хоҳиш ва истаклари инобатга олиниб, ноутбук, тикув машинаси ҳамда велосипедлар ҳам топширилди.

 






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram