Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЭШОНГУЗАРЛИК ОНАЛАРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

×

 2022-05-31 22:27:39    111

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Қўштепа туманида навбатдаги “Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” шиори остидаги маънавий маърифий тадбирлар бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этган бир гуруҳ санъткорларимиз, Ўзбекистон давлат драма театри актрисаси Муҳаббат Абдуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдулхай Каримов, бадиий сўз устаси Зокир Очилдиев, эстрада хонандаси Умид Шаҳобов, эстрада хонандаси Гуласал Абдуллаева, Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ансамбили хонандаси Бобуржон Худойқулов, шоир Рустам Мусурмон, Республика маънавият ва маърифат тарғиботчиси Обиддин Маҳмудовлар эшонгузар маҳалласида истиқомат қилувчи онахонларимизнинг ҳолидан хабар олишиб, уларга эҳтиром кўрсатишди.





Улар маҳалладаги меҳнат фахрийлари ва нуроний онахонлар Сафияхон Мадаминова, Олимахон Шерматова, Муқаддасхон Мадаминоваларнинг хонадонларда бўлишди. Уларга “Оналарга эҳтиром” ойлиги доирасида гулдасталар ва эсдалик совғалари ҳамда Республика маънавият ва маърифат тарғиботчиси Обиддин Маҳмудов томонидан китоблар жамланмаси топширилди.




Кутилмаган ташрифдан онахонларнинг боши кўкка етди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдулхай Каримов жонли ижрода онахонлар учун қўшиқ куйлади. Шоир Рустам Мусурмон эса ўзининг гўзал шеърларидан ўқиб берди.




Онахонлар ҳам ўз навбатида меҳмонларга миннатдорчилик билдириб, юртимизга тинчлик омонлик тилаб дуога қўл очдилар.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram