Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖОДИЙ УЧРАШУВЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2022-05-31 21:53:14    105

PDF юклаш
Чоп этиш



“Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида бўлиб ўтаётган навбатдаги ижодий учрашув бугун, Эшонгузар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 49-умумий ўрта таълим мактабининг ҳовлисида, очиқ ҳавода  бўлиб ўтди. 









Тадбирда эл суйган санъаткорлар Ўзбекистон давлат драма театри актрисаси Муҳаббат Абдуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдулхай Каримов, бадиий сўз устаси Зокир Очилдиев, эстрада хонандаси Умид Шаҳобов, эстрада хонандаси Гуласал Абдуллаева, Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ансамбили хонандаси Бобуржон Худойқулов, шоир Рустам Мусурмон, Республика маънавият ва маърифат тарғиботчиси Обиддин Маҳмудов ҳамда қўштепалик хушовоз хонандалар иштирок этишди.



Бугунги тадбир Эшонгузар маҳалласининг аҳли учун кутилмаган совға бўлди десак муболаға бўлмайди. Маҳалла аҳли меҳмон санъаткорларни илиқ қарши олишди. Санъатга ошуфта эшонгузарликлар тадбир давомида ижро этилган қўшиқлардан, ҳазил-мутойибалардан ҳамда шоирларнинг шеърларидан баҳраманд бўлдилар. 




Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ансамбили хонандаси Бобуржон Худойқулов барча онахонларни вилоятимизда ўтказилаётган “Оналарга эҳтиром” ойлиги билан самимий қутлаб, ўзининг она ҳақидаги қўшиғини ижро этиб берди. Тадбирда иштирок этаётган онахонлар ўзларига кўрсатилган эҳтиромдан жуда мамнун бўлишди.






Бир сўз билан айтганда, бугун чиройли сўзлар ва шеърлар, гўзал қўшиқларнинг барчаси улар учун куйланди. Санъаткорларнинг чиқишлари эса барча иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram