Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“Иқтидорли ёшлар – Юрт келажаги” акцияси доирасида ўқув амалий семинар бўлиб ўтди

×

 2021-09-17 19:56:23    126

PDF юклаш
Чоп этиш





“Иқтидорли ёшлар – Юрт келажаги” акцияси доирасида Қўштепа туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактабида ўқув амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда вилоятимиздаги туман ва шаҳарлардан келган  иштирокчилар қатнашиб, мактабнинг ўқув хоналари ва кўргазмалар билан танишдилар.

Шундан сўнг семинар дастурига асосан йиғилишлар залида 18-умумий ўрта таълим мактабининг фаҳрий устози Т.Усмонов ва туман ҳокимининг маслаҳатчиси У.Холматовлар муаллифлигида чоп этилган “Қўштепа тумани жой номлари ва географик объэктлари” номли китобнинг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.



Тадбир давомида “Экология ва ўлкашунослик” йўналиши “Флористика” тўгараги раҳбари А.Мирзаолимова ва “Квилинг” тўгараги раҳбари Г.Зокировалар тўгарак аъзоларига 3 академик соатдан ташкил топган очиқ машғулот ўтдилар.



Шунингдек, “Экология ва ўлкашунослик” йўналиши услубчиси М.Носирова “Чиқинди маҳсулотлардан гул туваклар ясаш” мавзусида маҳорат машғулотларини ташкиллади.



Семинарда ўтказилган очиқ машғулотлар ва маҳорат машғулотларининг  таҳлили ҳам ўтказилди. Таҳлилни вилоят “Баркамол авлод” болалар мактаби “Экология ва ўлкашунослик” йўналиши услубчиси A.Aблакимова олиб борди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Facebook, Telegram