Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МИНИ ФУТБОЛ БЎЙИЧА “ДХХ КУБОГИ” ЎЙИНЛАРИ ЯКУНЛАНДИ

×

 2021-05-21 20:20:13    112

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманида мини-футбол бўйича 18-30 ёш тоифасидаги уюшмаган ёшлар ўртасида “ДХХ кубоги”га старт берилиб, унда секторлар кесимида 51та жамоа иштирок этди. Мусабақада жамоалар 8 та гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этишди.

Ушбу мусобақанинг финал босқичи бугун бўлиб ўтди. Унда Қийқи, Қумтепа, Эшонгузар, Кичик Бешкапа, Шодлик, Деҳқонобод, Файз, Қоражийда маҳалла фуқаролар йиғинлари жамоалари беллашдилар.


Мусобақанинг 3-4 ўринлари учун Деҳқонобод ва Шодлик МФЙ жамоалари, 1-2 ўринлар учун Кичик Бешкапа ва Қумтепа МФЙ жамоалари беллашишди. 


Мусобақа якунига кўра Кичик Бешкапа МФЙ жамоаси ғолиб бўлиб, “ДХХ кубоги”ни қўлга киритди.

Шунингдек, Қумтепа МФЙ жамоасига 2-ўрин, Деҳқонобод МФЙ жамоасига 3-ўрин ва Шодлик МФЙ жамоасига 4-ўрин насиб этди. 


Финал мусобақаларида туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, ДХХ Марағилон шаҳар бўлими бошлиғи Ш.Хатамовлар иштирок этишди. Ғолиб жамоларга ва турли номинациялар бўйича ғолиб бўлган ўйинчиларга диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram