Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДЕПУТАТЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

×

 2021-04-29 16:34:45    162

PDF юклаш
Чоп этиш



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари билан очиқ юзма-юз мулоқоти ташкил этилди. Тадбирни  Қўштепа тумани ҳокими Илёсбек Новиков бошқариб борди.


Сенат раиси Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари билан бўлган мулоқот чоғида уларни ўйлантираётган муаммолар бўйича тумандаги соҳа раҳбарлари билан ҳам суҳбатлашди.

– Бугун жонланадиган вақти келди, – дейди Сенат Раиси Танзила Нарбаева. – Барча даражадаги депутатлар, халқ депутатларининг доимий комиссиялари ўз иш услубларини ўзгартиришлари керак. Яқин ва узоқ истиқболдаги фаолиятимизнинг бош мезони халқ фаровонлигини юксалтиришга қаратилган экан, депутатларимиз сайловчиларнинг муаммолари билан изчил шуғулланишлари талаб этилади.

Мулоқотда шунингдек, депутат сўрови, жамоатчилик назоратини кучайтириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ғамхўрликни ошириш ва шу каби бошқа масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Энахон Сиддиқова, халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши котибияти мудири Арабжон Қодиров, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларидан Шавкатжон Шаропов, Аъзамжон Ахмаджоновлар томонидан маҳаллий Кенгашлар фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан амалий таклифлар киритилди.


Шунингдек, депутатлар Сенат Раиси билан ўтказилган мулоқот халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятида муҳим устувор аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтишди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram