Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 19 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

 “ЗУККО КИТОБХОНЛАР” БЕЛЛАШУВИ 

×

 2021-02-27 22:19:04    155

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ахборот-кутубхона марказида Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа тумани бўлинмаси билан ҳамкорликда ўзбек шоираси Зулфия Исроилова таваллудининг106 йиллигини нишонлаш ҳамда шоира ҳаёти ва ижодини ўрганиш мақсадида туман умумтаълим мактаблари ўқувчи ёшлари ўртасида “Баҳор келди сени сўроқлаб” мавзусида “Зукко китобхонлар” беллашуви бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда Қўштепа тумани халқ таълими тасарруфидаги 19-мактабнинг “Баҳор куйчиси” ҳамда 20-мактабнинг “Нафосат гулшани” гуруҳлари 5 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар.



Беллашув давомида икки гуруҳ қатнашчилари ҳам олдиларига қўйилган шартларни аъло даражада бажардилар. Шунингдек, Зулфия ҳаёти ва ижодига бўлган қизиқишларини ифода этишди. Беллашувда бажарилган шартлар ҳайъат аъзолари томонидан одилона баҳолаб борилди.


Кеча давомида фаол китобхон ўқувчилар томонидан тайёрланган шеър, қўшиқ ва рақслар йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

Беллашув натижасига кўра 20-мактабнинг “Нафосат гулшани” гуруҳи ғолиб деб топилиб, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ушбу кечада кутубхона ходимлари томонидан шоира Зулфия Исроилова ижодига бағишланган “Зулфия садоқат куйчиси” номли  китоблар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram