Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁШЛАР БИЛАН САМИМИЙ МУЛОҚОТ

×

 2021-01-30 20:59:55    106

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агетлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев иштирокида Қўштепа туманидаги “Ёшлар марказида” туманимиздаги ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда туман ҳокими Илёсбек Новиков, туман ҳокимининг ўринбосарлари ва масъул идоралар раҳбарлари иштирок этдилар. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агетлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев билан бўлган учрашувда 100 нафардан зиёд ёшлар иштирок этишди. Мулоқот чоғида ёшлар ўзларини қизиқтирган савол ва таклифлар билан мурожаат этдилар.

 Учрашув давомида 39 нафар ёшлар томонидан кўтарилган масалаларни белгиланган тартибда ҳал этиш юзасидан масъул ташкилотларга кўрсатмалар берилди.

Тадбирда 3 ёш тоифаси вакиллари иштирокида ўтказилган “Ёш китобхон” танловининг туман босқичида 10-14 ёшлилар ўтасида 1-ўринни эгаллаган Д.Абдуллаева, 15-19 ёшлилар ўтасида 1-ўринни эгаллаган М.Махкамов ҳамда 20-30 ёшлилар ўтасида 1-ўринни эгаллаган Н.Тошалиевалар туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.