Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ОИЛАМИЗ БИЛАН КИТОБ ЎҚИЙМИЗ” АКЦИЯСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2021-01-14 18:14:55    1542

PDF юклаш
Чоп этиш


“Ёшларни китоб ўқишга бўлган қизиқишини кучайтиришга, уларнинг китоб билан дўст бўлишига, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим”. Ш.Мирзиёев.

Китоб маслаҳатчи, садоқатли ҳамрох, энг яқин дўст ва бебаҳо бойлик ҳисобланади. Бола тарбиясида унинг ўрни муҳим. Миллатнинг маънавий-руҳий дунёсини китобга муносабати, китобхонлик даражасига қараб ҳам аниқлаш мумкин. Жаҳон маданиятига муносиб ҳисса қўшган аждодларимиз эришган бетакрор ютуқларнинг сабаби ҳам китоб мутолаасидир. Шу боис юртимизда аҳолининг китобхонлик маданиятини юксалтириш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Хабарингиз бор, вилоятимиздаги туман ва шаҳарларда 2020-2021 йиллар давомида маҳаллалар, таълим муассасалари ва ташкилотларда арзонлаштирилган нархларда китоб савдо ярмаркаларини ташкил этиш йўлга қўйилди. Шу муносабат билан “Оиламиз билан китоб ўқиймиз!” акцияси ўтказилмоқда. Ушбу тадбир Қўштепа туманидаги таълим муассасалари давом этмоқда.

Бугун туман халқ таълими бўлимига қарашли 1, 14, 35, 5, 35, 7, 8, 12, 13, 6, 2, 32, 42-умумий ўрта таълим мактабларида туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа туман бўлинмаси,  Халқ таълими бўлими, туман Ахборот кутубхона маркази ва бошқа  ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида “Оиламиз билан китоб ўқиймиз” мавзусида  китоблар ярмаркаси  ўтказилди.

Ушбу ярмаркада ота-оналар, маҳалла фаоллари, уюшмган ёшлар, мактаб педагог ходимлари ҳамда ўқувчи ёшлар фаол иштирок этдилар.

– “Оиламиз билан китоб ўқиймиз!” акцияси ташкил этилганидан жуда мамнун бўлдик, – дейди Хусниддин Тешабоев. – Фарзандим Мухлисахон Хасанова 1-умумий ўрта таълим мактабининг 4-б синфида ўқийди. Уйга таклифномани олиб боргач, бугун китоблар ярмаркасига келдик. Китоблар ранг-баранг, нархи ҳам арзон. Фарзандим учун унинг хоҳишига қараб бир нечта китоб ҳарид қилдик.

“Оиламиз билан китоб ўқиймиз!” акцияси давомида ташкил этилган арзонлаштирилган нархлардаги китоб савдо ярмаркаларидан болалар ҳам уларнинг ота-оналари ҳам бирдек мамнун бўлдилар. Ҳа, китоб – офтобдир, шубҳасиз. Шундай экан, ҳар оиланинг ўз кутубхонаси, яъни қуёши бўлсин, унинг нури қалбларимиз, ҳаёт йўлларимизни мангу ёритсин.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.