Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 54 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ ЗАМОНАВИЙ ЭЛЕКТР ҲИСОБЛАГИЧЛАР ЎРНАТИЛМОҚДА

×

 2020-12-31 11:00:14    165

PDF юклаш
Чоп этиш


Хабарингиз бор, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан мамлакатимиз бўйлаб, босқичма-босқич электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишлари жадал суратда амалга оширилмоқда.

Шунга кўра, туманимизда ҳам замонавий электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Қўштепа туманида жорий этилаётган АСКУЭ тизими бўйича амалга оширилаётган ишлар билан таниш учун туман ҳокими И.Новиков  ва сектор раҳбарлари электр таъминоти корхонасида бўлдилар.

Туман электр таъминоти корхонаси бош мухандиси М.Ашуров сектор раҳбарларига АСКУЭ тизими тўғрисида батафсил тушунча бериб, бу борада жойларда амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.

Қўштепа туманида 41 100 дан ортиқ электр энеригяси истеъмолчилари мавжуд бўлиб,  улар 39635 та аҳоли, 1465 юридик истеъмолчиларни ташкил этади.

Шу кунга қадар истеъмолчиларга 10 600 дан ортиқ янги замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатиб берилди.

Туманнинг "Дўрмон", "Солижонобод", “Янгиариқ”, “Қўрғонча", "Файз"  ҳамда "Лангар" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида янги замонавий электр ҳисоблагичлар тўлиқ ўрнатилиб, истеъмолчилар масофадан бошқариш тизимига ўтказилди.

Ҳозирги кунда ушбу ишлар "Ўқчи" ва "Қорақушчи" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари ҳисобидан бепул ўрнатилмоқда.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.