Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАДА ЁШЛАР ФОРУМИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2020-12-29 14:38:30    134

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманидаги маданият марказида туман ҳокимлиги томонидан Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида «Ёшлар форуми» ўтказилди.

Ушбу тадбирда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли идора ва ташкилот раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирок этдилар.

Тадбир бошида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.

Маросимни туман ҳокими И.Новиков кириш сўзи билан очди. У ўз нутқида ушбу форумнинг аҳамияти, юртбошимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар қанчалик ўз ифодасини топиб бораётганини таъкидлаб ўтди.

Юртимизда бўлгани каби, айни кунларда Қўштепа туманида аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга муҳтож, эҳтиёжманд қатлами, беморлар ва ногиронлиги бўлган шахсларни моддий-қўллаб қувватлаш мақсадида хайрия тадбирлари  амалга оширилмоқда. Ушбу анъана форум доирасида ҳам давом эттирилиб, умумтаълим мактабларининг 21 нафар ўқувчиларига туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирокида совға-саломлар топширилди.

Шунингдек, форум доирасида И.Новиков иштирокида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Учрашуда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан туман ҳокимига мурожаат қилиб, тегишлича жавоб олдилар.

Тадбир давомида туман Маданият маркази ходимлари ва истеъдодли ёшлар иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.