Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МУАММОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ

×

 2020-12-29 12:29:59    116

PDF юклаш
Чоп этиш


      Бугун Қўштепа тумани ҳокими И.Новиковнинг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Ушбу қабул Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида бўлиб ўтди.

         Унда ҳоким ўринбосарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири Р.Абдуллаев ҳамда алоқадор идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

         Қабулда ҳоким фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади. Улар қўйган муаммолар бўйича ҳоким ўринбосарлари ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилди.

      Туман ҳокими 30 нафарга яқин фуқаронинг сув ва электр таъминоти, уй-жой, моддий ёрдам, банк, соғлиқни сақлаш, бандлик, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатларини диққат билан эшитиб, уларни ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни эса қисқа фурсатда ҳал этиш чораларини кўрди. Айрим мурожаатларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш юзасидан туман ҳокими томонидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

  Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.