Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

3 ДЕКАБРЬ – ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИ: МЕҲР-САХОВАТ УЛАШИЛДИ

×

 2020-12-03 17:11:16    161

PDF юклаш
Чоп этиш


Инсон фикрлаши билан жонзотлардан фарқ қилади, деган гапни кўп бор эшитганмиз. Ва унинг эзгуликка йўғрилган ҳиссиёт қўрғони - юраги уриб тутар экан, яхшилик ва эзгулик қилишдан, меҳр-саховат улашишдан чарчамайди. Халқимизга ҳос инсонийлик, саховатпешалик ва бағрикенглик 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан туманимиз бўйлаб уюштирилган тадбирларда ўз аксини топди.

Сана муносабати билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона вилоят кенгаши раиси З.Зохидов ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман кенгаши раиси Ш.Шарапов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенат аъзоси И.Султонов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси Элмуроджон Абдухамидов ҳамда туман кенгаши депутатлари Шомирза, Шаҳартепа, Бешкапа, Йўлдошобод маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги ногиронлиги бўлган фуқароларнинг холидан хабар олдилар. Шунингдек, уларнинг муаммолари ўрганилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда эсдалик совғалари берилди.

  Муаммоларни ўрганиш натижасида Ўзбекистан Халқ демократик партияси Фарғона вилоят Кенгаши раиси З.Зохидов томонидан О.Шайхевга бепул даволаниши учун ордер берилди ҳамда икки нафар ногиронлиги бор З.Тўхтасинов ва унинг турмуш ўртоғи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенат аъзоси И.Султонов томонидан  мунтазам иш билан таъминланди.

  Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.