Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“Ёшлар парламенти” аъзолигига сайланди

×

 2020-08-12 08:45:05    128

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун ижросини таъминлаш, жамиятда ёшларни фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузурида “Ёшлар парламенти” ташкил этилди.

Мазкур парламентнинг ҳар бир туман-шаҳарлардан 1 нафардан аъзоларини шакллантириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” Қўштепа туман комиссияси “Ёшлар парламенти” аъзоси бўлиш истагида бўлган ёшлар рўйхатини шакллантириш мақсадида туманда фаолият кўрсатаётган ОАВ, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда эълон берилиши натижасида мавжуд 5 та сиёсий партияларга 58 нафар номзодлардан аризалар қабул қилинди. Жорий йилнинг 26 июль куни саралашнинг биринчи босқич суҳбатлари ўтказилиб, ҳар бир сиёсий патиядан 1 нафардан жами 5 нафар номзод саралаб олинди ҳамда саралаш жараёнларининг 2-босқичига старт берилди ва натижаларга кўра Ўзбекистон халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзод, ЎзХДП Қўштепа туман кенгаши раиси ўринбосари Абдухамидов Элмуроджон Дилмуроджон ўғли "Ёшлар парламенти" аъзолигига сайланди. 

Ёшлар парламенти ёшларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларини парламент минбарига олиб чиқиш, қонун ижодкорлигида ёшларнинг иштирокини таъминлаш, бўлғуси Сенат аъзолари ҳамда сиёсатчиларни тайёрлаш, ёшларни улкан мақсад ва аниқ лойиҳаларга йўналтириб бориш каби вазифаларни бажаради.

Биз шундай масъулиятли вазифаларни бажаришда Элмуроджон Абдухамидовга куч-қувват ва омад тилаб қоламиз.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.