Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМ САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА

×

 2020-04-21 18:13:11    122

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани ҳокими И. Новиков ва туман прокурори М. Шомуродовлар тумандаги саноат корхоналарида бўлди. Хусусан, Сармозор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги "Сардор РРС",  "Сармозор мебел таъмир", "Марғилон пояфзал", "Шарқ равон" масъулияти чекланган жамиятлари ва "Файзли Робияхон жилоси" ҳамда Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги "Сардоба кўза пласт" хусусий корхоналарида бўлиб, "Коронавирус" пандемияси даврида жорий этилган карантин қоидаларига қатиъй амал қилган ҳолда корхона фаолиятини тизимли ташкил этиш юзасидан тушунтириш ишларини олиб боришди.

Туман ҳокими синовли кунларда мавжуд имтиёз ва имкониятлардан фойдаланган ҳолда ҳамжиҳат бўлиб иш олиб бораётган ишчилар билан ҳамсуҳбат бўлди ҳамда уларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

И. Новиков коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича берилган имтиёз ва имкониятларга атрофлича тўхталиб, бу борада ҳамжиҳатликда иш олиб бориш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан эканлигини таъкидлаб ўтди.


Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати