Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Навбатдаги “Бўш иш ўринлари мехнат ярмаркаси” бўлиб ўтди
2019-06-24 15:52:33 233
2019 йил 24 июнь куни "Ёшлар ойлиги" муносабати билан Қўштепа тумани 4-сектор ДСИ худудидаги Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғинида “Бўш иш ўринлари мехнат ярмаркаси” ўтказилди.
Ярмаркада 4-сектор раҳбари Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, туман Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокими ўринбосарлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қўштепа туман кенгаши, “Yoshlar kelajagimiz” жамғармаси Қўштепа туман филиали ҳамда тумандаги корхона ва ташкилотлар қатнашдилар.
Тадбир қатнашчиларига меҳнат қонунчилиги, янги ташкил этилган ва этилаётган бўш иш ўринлари, вакант иш ўринлари тўғрисида ҳамда тижорат банк раҳбар мутахассислари томонидан, “Yoshlar kelajagimiz” жамғармаси туман филиали раҳбари ва мутахассислари томонидан имтиёзли кредитлар миқдорлари, кредит хужжатлари, кредит бериш тартиблари ва бошқа масалаларда тушунтиришлар берилди.
Тадбирда иштирок этганлар бугунги кунда ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига қаратилаётган эътиборни яққол намуналарига гувоҳ бўлишди. Меҳнат ярмаркасида тумандаги уюшмаган ёшлар, аҳолини барча қатлам вакиллари, иш берувчи корхоналар ва бир қанча мутасадди ташкилотлар иштироклари таъминланди.
Б.Рўзиохунов олган фотосуратлар