Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲАШАР БУ ҲАМЖИҲАТЛИКДИР
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/f761132dcc369d0fc4aae.jpg)
2022-01-28 09:51:28 153
![](https://telegra.ph/file/f761132dcc369d0fc4aae.jpg)
Қўштепа туманидаги “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Ойимча” қабристонида ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, қабристонга ҳашар йўли билан қўшимча бино қурилмоқда.
– “Нурафшон” маҳалласида ўзига хос одат бор – дейди, маҳалла фаоли Шухратжон Орипов. – Маҳалладаги ёшлар нуронийлар билан маслаҳатлашиб ҳар йили маҳаллада ободонлаштириш ишларини олиб боришади. Йилдан-йилга шаклланиб келаётган бу одат хатто ёшлар ўртасида ўзаро рақобатга ҳам айланиб улгурган. Бу ишнинг эътиборли жиҳати шундаки, ташаббускорларнинг аксарият қисмини 30-35 ёшли йигитлар ташкил этади. Маҳалламиз ёшларидаги бу аҳилликни кўриб, ҳашар бирдамлик ва ҳамжиҳатлик эканлигига яна бир карра амин бўлмоқдамиз.
![](https://telegra.ph/file/8cb270b63f2ea96cce379.jpg)
Айни кунларда “Ойимча” қабристонида 20 нафардан зиёд ёшлар қурилиш ишларини олиб бормоқдалар. Қурилиш ҳаражатлари эса ташаббускор ёшларнинг ўз маблағлари ва хомийлик маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.