Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА
2020-04-21 18:13:11 196
Қўштепа тумани ҳокими И. Новиков ва туман прокурори М. Шомуродовлар тумандаги саноат корхоналарида бўлди. Хусусан, Сармозор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги "Сардор РРС", "Сармозор мебел таъмир", "Марғилон пояфзал", "Шарқ равон" масъулияти чекланган жамиятлари ва "Файзли Робияхон жилоси" ҳамда Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги "Сардоба кўза пласт" хусусий корхоналарида бўлиб, "Коронавирус" пандемияси даврида жорий этилган карантин қоидаларига қатиъй амал қилган ҳолда корхона фаолиятини тизимли ташкил этиш юзасидан тушунтириш ишларини олиб боришди.
Туман ҳокими синовли кунларда мавжуд имтиёз ва имкониятлардан фойдаланган ҳолда ҳамжиҳат бўлиб иш олиб бораётган ишчилар билан ҳамсуҳбат бўлди ҳамда уларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
И. Новиков коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича берилган имтиёз ва имкониятларга атрофлича тўхталиб, бу борада ҳамжиҳатликда иш олиб бориш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан эканлигини таъкидлаб ўтди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати