Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 1032 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ГАЗ БАЛЛОНЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?

×

 2021-01-28 16:22:30    135

PDF юклаш
Чоп этиш


Хонадонларда газ баллонларини қўллаш ёнғин хавфсизлиги нуқтаи назаридан алоҳида эътибор талаб қилади. Газ сақланадиган баллонлардан тўғри фойдаланишни билиш хавф даражасини пасайтириш, талофат ва қурбонларнинг олдини олишга кўмак беради.

  Мазкур масалани ҳал этиш учун аҳолига газ баллонлари ва улардан тўғри фойдаланиш тўғрисида содда, аниқ маълумотлар бериш ва тушунтириш ишларини олиб бориш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир. 

Шу муносабат билан Қўштепа тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда жойларда мунтазам равишда тарғибот тадбирларини олиб бормоқдалар.

Ўтказилаётган профлактик тадбирларда, аҳолининг кўп қисмини газ баллонларидан фойдаланилиши инобатга олиниб, улардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш, жумладан, носоз, сертификатга эга бўлмаган баллонлардан фойдаланмаслик, иситиш печи ёки қизиган юзаларга яқин қўймаслик ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.