Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 85 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МЕҲР-САХОВАТ” КЎКРАК НИШОНИ ЎЗ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2020-11-04 17:10:39    191

PDF юклаш
Чоп этиш


Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 26 май куни “Меҳр-саховат» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги Фармони асосида  «Меҳр-саховат» кўкрак нишони таъсис этилганлигидан ҳабарингиз бор.

Жаҳон миқёсида кенг тарқалиб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган, миллий қадрият ва анъаналаримизни муносиб давом эттириб, меҳр-оқибат, саховат, ҳиммат ва олижаноблик фазилатларини улуғлаб келаётган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга беминнат кўмак бериш борасидаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган бир гуруҳ қўштепаликлар бугун “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Жамиятимизда тинчлик-осойишталик, бирлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этиб, эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлиб келаётган туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари, маҳалла раислари ва ўринбосарлари ушбу мукофотга лойиқ кўрилди. Туман ҳокимлигининг мажлислар залида ўтказилган тақдирлаш маросимида, ушбу кўкрак нишонлари ўз эгаларига топширилди.

Фарғона вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Д.Эргашева тадбирда иштирок этиб, мукофотларни ўз эгаларига топширар экан, ушбу мукофот туманимиз фаолларининг бугунги синовли даврда халқимиз фаровонлиги йўлида қилган муносиб хизматларининг эътирофи эканлигини таъкидлади.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.