Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 61 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

×

 2019-06-25 18:44:25    162

PDF юклаш
Чоп этиш


Ахоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни янада кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш ва уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида 2019 йил 25 июнь куни Фарғона вилоят ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.М.Ғаниев томонидан Қўштепа тумани Ғиштмон МФЙда жойлашган маданият уйи дам олиш масканида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида Марғилон шаҳри, Қўштепа, Олтиариқ, Тошлоқ ва Ёзёвон туманларидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Қабул жараёнида барча вилоят бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, прокуратура, ИИБ ва суд органлари ҳамда шаҳар, туманларнинг сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

Қабулда жами 112 нафар фуқаролар қатнашиб, улардан бевосита вилоят ҳокимига 49 та мурожаат келиб тушди. Жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг 12 та уй-жой банк кредити ажратишдаги муаммолар, 6 та тадбиркорлик фаолиятидаги муаммолар, 6 та моддий ёрдам кўрсатиш, 5 та ишга жойлашиш ва бошқа бошқа масалаларда мурожаатлари кўриб чиқилди.

Ўтказилган қабул натижалари бўйича 12 нафар мурожаатчиларнинг масаласи жойида ижобий ҳал этилди, 2 нафармурожаатчиларга тушунтириш берилди, 35 та мурожаатлар амалдаги қонунларга кўра ўрганиб чиқиш учун қабулда иштирок этган вилоят бошқарма, ташкилотлари раҳбарлари ҳамда шаҳар, туман ҳокимларига топшириқлар берилди.

Қўштепа тумани Сойбўйи кўчасида яшовчи Эргашева Фароғатхоннинг “Турмуш ўртоғини даволаш учун моддий ёрдам бериш ва ишга жойлашиш тўғрисида”ги, Олтиариқ тумани Тинчлик кўчасида яшовчи Хамдамова Хайитхоннинг “Моддий ёрдам ажратиш тўғрисида”ги, Олтиариқ тумани Янги қўрғон кўчасида яшовчи Саидова Адолатхоннинг ”Иш билан таъминлаш тўғрисида”ги, Марғилон шаҳар Б.Марғилоний кўчасида яшовчи Исакова Муқаддамнинг “Уй-жой ажратиш тўғрисида”ги мурожаатларини ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.

Манба ferghana.uz sayti