Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қўштепа тумани ҳокимининг 2019 йил 31 май кунги № 2351 сонли қарори

×

 2019-06-04 09:28:10    153

PDF юклаш
Чоп этиш


2019 йил 31 май                                           №2351

2019 йилнинг I чораги давомида Қўштепа туман махаллий бюджетининг даромадлари ва харажатлари режасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 148-моддасига (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2013 й., 52-I-сон) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси “Махаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 25-моддасини қуллаб

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Халқ   депутатлари Қўштепа туман Кенгашининг 2019 йил 20 апрелдаги 254/63-5-сонли Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йилнинг I чораги давомида киритилган билдиришномалари, вилоят ҳокими ва туман ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ҳамда туман ҳокимлиги молия бўлимининг тақдимномаларига мувофиқ, 2019 йилнинг I чораги давомида туман маҳаллий бюджетининг тасдиқланган кўрсаткичларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2.Қўштепа тумани маҳаллий бюджетининг 2019 йил I чорак:

-  даромадлари режасига киритилган ўзгартиришлар 1-иловага мувофиқ;

-   харажатлари режасига киритилган ўзгартиришлар 2-иловага мувофиқ; тасдиқлансин.

3.      Қўштепа туман  ҳокимлиги молия бўлими (А.Исмоилов)га 2019 йилнинг I чорагида тасдиқланган даромадлар ва харажатлар режасига иловаларга мувофиқ бюджет параметрларида белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритиш ва уларнинг ҳисобини юритиш вазифаси юклатилсин.

4.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман хокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Б.Таниқулов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими                                                          И.Новиков