Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАР БИР МУРОЖААТГА АЛОХИДА ЭЪТИБОР

×

 2019-05-28 18:14:31    102

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани  сектор раҳбарларининг ҳудудлардаги оммавий сайёр қабулларида ҳам кўплаб юртдошларимиз ўз муаммоларига ечим топмоқдалар.

2019-йил 28-май куни Қўштепа тумани Ғиштмон МФЙ, Фидоий кўчасида жойлашган “Маданият” марказининг филиали боғида туман сектор раҳбарларининг оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди.

Қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири, 4 та сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари хамда тумандаги барча  ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди. Қабулда қатнашган жами 102 нафар фуқаролар  ўз мурожаатлари билан қатнашдилар.  Ушбу фуқаролардан сектор раҳбарларига  жами 117 та мурожаатлар қилинди. Шундан   38 таси мурожаатлар  жойида ижобий ҳал этилди, 8 тасига батафсил тушунтиришлар берилди, қолган  71  та  мурожаатлар бўйича туман ҳокимининг ўринбосарларига хамда ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берилиб, уларни атрофлича қонунда белгиланган тартибларда кўриб чиқиб, ижобий ҳал этиш чора-тадбирларини белгилаб, натижаси юзасидан ахборот бериш вазифалари юклатилди.

Қабул давомида 15 та фуқаролар суюлтирилган газ балони билан таъминланди, 7 нафар фуқароларга даволанишга ордер берилди, 7 нафар моддий ёрдамга мухтож фуқароларга ун ва ёғ махсулотлари тарқатилди, 3 нафар фуқарога имтиёзли кредитлар ажратилишига эришилди, 2 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилди, 2 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси берилди, 2 нафар фуқаро эшитиш мосламаси билан таъминланди.

Қабул натижалари бўйича кўплаб фуқаролардан миннатдорчилик фикрлари келиб тушди.


Б.Рўзиохунов олган фотосуратлар