Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ" ДОИРАСИДА ҚЎШТЕПА ТУМАНИ АХБОРОТ-КУТУБХОНА МАРКАЗИДА ТУРЛИ МАВЗУЛАРДАГИ ТАДБИРЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2024-04-26 16:49:00    142

PDF юклаш
Чоп этиш





"Китобсевар миллат" шиори остидаги IV Республика китобхонлик фестивали доирасида Қўштепа тумани ахборот-кутубхона маркази турли мавзулардаги тадбирлар ташкил этилди.

Хусусан, кутубхонанинг ўқув залида ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари ўртасида "Китоб-маънавият ўчоғи" деб номланган давра суҳати ўтказилиб, тадбирда ўзбек адибларининг ҳаёти ва ижоди, асарлари ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, ёш китибхонлар билан "Кутубхона бўйлаб саёҳат" ҳам ташкил этилиб, саёҳат давомида китобсеварлар ахборот-кутубхона маркази китоб фонди ва бўлимлари фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Ахборот-кутубхона марказида кичкинтой китобхонлар ўртасида "Эртаклар оламига саёҳат" лойиҳаси асосида ўтказилган "Болажонлар китоб ҳақида" деб номланган давра суҳбатида  эса болажонларга китоб ҳақида маълумотлар берилди. Қолаверса, болажонлар ўртасида "Китоблар менинг тасаввуримда гавдаланса" номли расмлар танлови ҳам ташкил этилди.

Ушбу танловда кичкинтой китобхонлар ўзлари таниган китоб воқеаларини расмларда тасвирлаб беришди.




























Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram