Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДЕПУТАТ БИЛАН УЧРАШУВ

×

 2024-04-26 12:19:24    67

PDF юклаш
Чоп этиш



Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Равшанжон Бегматов бугун Қўштепа туманида бўлиб, ҳудудларда учрашувлар ўтказди. Тадбирда туман ҳокими Анваржон Абдуллаев, туман Кенгаши котибият мудири Бобуржон Ахмаджонов ҳамда туман Кенгаши депутатлари ва  маҳаллалардаги бешлик вакиллари иштирок этишди.

Учрашувлар давомида иштирокчилар мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, эришилаётган натижалар ҳамда қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор қилинди. Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг қонун ижодкорлигидаги фаолияти ва қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳиятига ҳам алоҳида тўхтаб ўтилди.

Маҳалларда еттилик фаолиятини йўлга қўйилаётгани жойларда аҳоли муаммоларини самарали ҳал этиш имконини бераётгани, аҳоли билан ишлашнинг бундай тартиби давлат органлари ва аҳоли ўртасида ўзаро яқинликни ҳамда ишончли ҳамкорликни янги поғонага олиб чиқаётгани алоҳида қайд этилди.

Мулоқотда депутат иштирокчилар томонидан кўтарилган масалалар юзасидан ўзининг фикрларини билдирди.

 




 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram