Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ

×

 2024-04-24 15:17:16    134

PDF юклаш
Чоп этиш





Китоб одамларнинг онг-у тафаккури, дунёқарашини ўзгартириш, маънавий савиясини юксалтиришнинг энг таъсирчан воситасидир.

"Китобсевар миллат" шиори остидаги IV Республика китобхонлик ҳафталиги барча ҳудудларда бўлгани каби Қўштепа туманида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Бугун туман ахборот кутубхона марказида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишлаб ташкил этилган "Кўнгилга яқин шеърлар ижодкори" мавзусидаги маънавий тадбирда туман ҳокими А.Абдуллаев иштирок этди.

Ҳоким ўзининг кириш сўзида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда ватанпарварлик ғояси ва дахлдорлик ҳиссини шакллантиришда фаоллар, нуронийлар ҳамда педагоглар олдида турган долзарб вазифаларга тўхталди, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш муҳим аҳамятга эга эканлигини алоҳида тушунтирди.

Бу борада самарали иш олиб бораётган кутубхона маъмуриятига ўзининг ташаккурномаси ҳамда китоблар тўпламини топширди.

Ёш китобхонлар билан суҳбатлашиб дастхати қўйилган болалар адабиёти намуналарини совға қилди. Саёҳат давомида кутубхонага аъзо бўлиб, ўзи ёқтирган китобни ўқиш учун олди.

























































Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram