Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
2024-04-22 22:46:59 88
Туман ҳокими бугун ҳудудларда бўлиб, фермерлар билан суҳбатлашиб, кечиктириб бўлмас вазифалар юзасидан фикр алмашди. Жумладан, экин майдонларида амалга оширилаётган агротехник тадбирларда нималарга эътибор қаратиш зарурлиги, касалликларга қарши биологик кураш, ғўзани ўғитлашдаги меъёр ва талаблар борасида таклифлар берилди.
Шунингдек туман раҳбари жорий йил ҳосили учун етиштирилаётган ғўза майдонларида фаолият олиб борадиган механизаторларга “Механизаторлар уйи”да яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Масъулларга эса механизаторлар, ишчилар учун барча қулайликлар яратиб бериш вазифалари топширилди.