Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ИПАК ҚУРТИ БОҚИШГА КИРИШИЛДИ

×

 2024-04-17 11:08:14    118

PDF юклаш
Чоп этиш


Пиллачилик қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларидан. Шу кунларда Қўштепа туманида ипак қурти уруғи тарқатилиб, унинг парвариши бошлаб юборилди.

Жорий мавсумда туманда фермер хўжаликлари хамда касаначилар томонидан 2 минг 423 қути ипак қурти парвариш қилиниб, 145 тоннадан зиёд кумуш тола йиғиб олиш режалаштирилган.

Ипак қурти парвариши учун туман бўйлаб 2 минг 200 дан ортиқ ипак қурти боқувчи оилалар ҳамда 392 дан зиёд фермер хўжаликлари билан ички шартномалар тузилган. Айни вақтда фермер хўжаликлари ва касаначи оилаларга ипак қурти уруғи тарқатиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Хусусан, “А.Яссавий Лойсон” ММТП инкубаториясида Абдумуталжон Олимов томонидан 181 қути ипак қурти жонлантирилиб, тарқатиш бошланди.

 



 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram