Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАДА ИФТОРЛИК ДАСТУРХОНИ ЁЗИЛДИ

×

 2024-03-25 20:08:17    148

PDF юклаш
Чоп этиш



Рамазон – меҳр-саховат ойи!

Рамазон ойи муносабати билан Қўштепа туманида ҳам меҳр-мурувват, саховат тадбирлари амалга оширилмоқда.

Хусусан бугун Қўштепа тумани ҳокимлигининг ташаббуси билан Шодлик маҳалласи ҳудудидаги муҳташам “Райҳон” тўйхонасида ифторлик дастурхони ёзилди.

Тадбирда туман ҳокими А.Абдуллаев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, фахрийлар ҳамда диний уламолар иштирок этдилар.

Файзли дастурхон атрофида кечган суҳбат жараёнида туманимизда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар, Рамазон ойининг фазилатлари ҳақида сўз юритилди. 

Бугунги тадбирга нуронийлар, маҳаллалардаги кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор бўлган фуқаролар, шунингдек ягона ижтимоий ҳимоя реестрида турган ва бошқа тоифадаги фуқаролар таклиф этилиб, уларга меҳр улашилди.

400 нафар рўзадорлар жам бўлган ушбу хайрия тадбири якунида нуронийлар юртимизга тинчлик, оилаларимизга тотувлик тилаб дуога қўл очишди.

Бу каби ифторликлар туманимиздаги ҳар бир маҳаллаларда давом этмоқда.











 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram