Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БИЛГАНГА ИССИҚХОНА ДАРОМАД МАНБАИ

×

 2024-03-25 11:53:19    133

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Бугун Қўштепа туманида томорқасидан унумли фойдаланаётган оилалар сафи кенгайиб боряпти. Айниқса, хонадон аъзолари, хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда.

Хусусан, Шаҳартепа маҳалласида ҳам томорқасидан мўмайгина даромад топаётлар, айниқса иссиқхоначилик фаолияти билан шуғулланаётганлар талайгина.  

Маҳалланинг Ҳамжихатлик кўчасида яшовчи Ахунтошевлар оиласи томорқадан унумли фойдаланиб, бир йилда 3 маротаба ҳосил олмоқда. Томорқанинг 4 сотих қисмида иссиқхона мавжуд. Иссиқхонадан ўтган йили 50 миллион сўмдан зиёд соф даромад олишган.



Бу йил январ ойида иссиқхонага 25000 минг туп гул кўчати экилиб, айни кунларда ички бозорларга етказиб берилмоқда. Гулдан сўнг май ойининг охирларида бодиринг кўчатлари экилади ва июл-август ойларида ҳосил пишиб етилади. Учинчи экинга эса кўкпиёз, суқма усулида экилади. Ахунтошевлар оиласи бу йил иссиқхонадан 100 миллион сўмдан зиёд даромад олишни кўзлашмоқда. 

 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram