Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛАДАГИ ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ЎЗ ТОМОРҚАСИДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИБ МАҲАЛЛАДОШЛАРИГА НАМУНА БЎЛМОҚДА

×

 2024-03-20 09:25:30    96

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманидаги 51 та маҳалла фуқаролар йиғинларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари самарали фаолият олиб бормоқда.

Хусусан, Ғиштмон маҳалласида томорқачилик йилдан йилга ривожланиб, драйвер соҳага айланмоқда. Қолаверса ушбу маҳаллада ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаётган Нодирбек Отабековнинг ўзи ҳам томорқадан унумли фойдаланиб келмоқда.

– Отамни бир насиҳатлари бор: “Ишлаганда қулдек ишла, юрганда шердек юр, болам. Чунки пешона тери билан топилган даромадни баракаси катта бўлади”. Албатта отамнинг ўгитларига амал қилиб кам бўлмадик. Ишдан бўш вақтимизни ҳам бефойда ўтказмай, режали ишлашга ўргандик, – дейди  Нодирбек. – Дарҳақиқат томорқа кенг имкониятлар манбаи, агар унумли фойдаланилса, кони фойда.

Маҳалладошларим қатори мен ҳам ишдан бўш пайтимда оила аъзоларимиз билан бирга томорқага қараймиз. Топаётган даромадимиз эса оиламизга қўшимча даромад бўлмоқда. 



Нодирбек Отабековнинг томорқасидаги 2 сотихли иссиқхона 2019 йилда қурилган. Иссиқхонга бу йил тўқсонбости усулида саримсоқ пиёз экилган. Даромад эса 7 миллион сўмга яқинлашиб қолди. Лекин бу билан кифояланиб қолинмай, саримсоқ пиёзлар ўрнига помидор кўчатлари экилиб яна даромад олинади.

Биз ҳисоблаган 7 миллион сўм фақат иссиқхонанинг даромади. Хали бунга томорқанинг қолган қисмига экилган узумларнинг даромади ҳам қўшилади яна.

Гапнинг индаллосини айтсак, ҳоким ёрдамчиси Нодирбек Отабеков ўз томорқасидан унумли фойдаланиб нафақат қўшимча даромад олмоқда, балки маҳалладошларига ҳам намуна бўлиб келмоқда.

 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram