Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА “САЙХУНОБОД ТАЖРИБАСИ”НИ ОММАЛАШТИРИШ ЮЗАСИДАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-03-18 13:35:49    157

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Президентимиз томонидан Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича белгилаб берган вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш бўлди.

МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари, банк-иқтисод ташкилотлари, фермер, томорқа ер эгалари туман кенгаши мутахассислари иштирок этган мазкур йиғилишда вилоят камбағаликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Усмонов ҳам иштирок этди.

Мазкур йиғилишда туман ҳокими А.Абдуллаев аҳолига бўлиб берилган ердан унумли фойдаланиб, экспортбоп махсулотлар етиштириш, “Бир контур-бир маҳсулот” тамойилини йўлга қўйиш кераклиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Йиғилишда сўз олган С.Усмонов Давлатимиз раҳбарининг Сирдарё вилоятига қилган ташрифлари давомида ўтказган видеоселектор йиғилишларида кўтарилган масалалар ҳақида сўз юритди ва аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича белгиланган еттита устивор йўналишларга тўхталиб, уларни шарҳлаб берди.

Шунингдек, мулоқотда томорқадан оқилона фойдаланиш аҳоли турмуш фаровонлигини оширишда муҳим омил эканлиги, бу борада секторлар, маҳалла еттилиги ҳамкорликда олиб борилиши лозимлиги таъкидланди. Қолаверса, айрим ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятига эътироз билдирилди.

Йиғилиш сўнггида тумандаги 51 та маҳаллага бириктирилган масъулларга аҳолини томорқалардан унумли фойдаланишлари учун етарлича шарт-шароит яратиш, уй шароитида чорвачилик, асаларичилик, паррандачилик ва оила учун бошқа қўшимча даромад келтирувчи ишлар билан шуғулланишга жалб қилиш ва уларни оилавий тадбиркорликка қизиқтириш ва кўмаклашиш мақсадида кооперациялар ташкил этиш ҳамда бошқа масалалар юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.






 

 

 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram