Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ФАОЛИЯТИДАН

×

 2024-03-17 15:36:38    141

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Хонадон фаровонлиги томорқадан

Қўштепа туманидаги маҳаллаларда иш олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари фаолиятидан аҳоли мамнун. Тумандаги 51 та маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари самарали фаолият юритмоқда.

Бу борада Шодлик маҳалласи ҳоким ёрдамчиси М.Саидова томонидан фуқаролар билан тарғибот-ташвиқот ишлари кенг йўлга қўйилган. Шунингдек, имтиёзли кредит эвазига хонадонлар қўйчилик, паррандачилик, асаларичилик ҳамда иссиқхоначилик фаолияти билан шуғулланишмоқда.

Жумладан, ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи В.Рўзибоев томонидан 25 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил этилган ва ҳудуддаги 10 нафар ишсиз аёлларнинг бандлиги таъминланган.

Иссиқхонага 7 минг туп помидор кўчатлари экилиб, меҳр билан парваришланмоқда. Иссиқхонада турли маҳсулот етиштиришни ҳадисини олган В.Рўзибоев бу йил 100 миллион сўмдан ортиқ даромад олишни режалаштирган.

Шунингдек, Ф.Ёқубов ҳам маҳалладаги миришкор деҳқонлардан ҳисобланади. Унинг яшаш хонадонида ҳам 10 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил этилган. Иссиқхонага экилган 2,5 минг туп помидор кўчатлари шу кунларда хосилини бериб турибди. Ф.Ёқубов бу йил 100 миллион сўмга яқин даромад олиш ниятида.




 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram