Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЭЗГУЛИК - ШИОРИМИЗ, МАЪРИФАТ - ҚУРОЛИМИЗ!”

×

 2024-03-14 13:17:10    155

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан шаҳар ва туманларда “Эзгулик - шиоримиз, маърифат - қуролимиз!” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бошланди. Унда пойтахтимиздан ташриф буюрган "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари, таниқли олимлар, шоир ҳамда санъаткорлар иштирок этмоқда.

Хусусан, Қўштепа тумани Маданият марказида ташкил этилган тадбирда маҳаллаларда истиқомат қилаётган хотин-қизлар, оила бекалари, фан, таълим, маданият каби йўналишларда муваффақиятга эришган қизлар иштирок этди.

Тадбир давомида мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган юксак эътибор ҳамда ёшларнинг маънавий тарбиясида уларнинг муҳим ўрин тутиши хусусида сўз юритилди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳамиджон Тошпўлатов, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори Шаҳло Аҳророва, шоир Дилшод Ражаб, хонанда Азиз Ражабий ва бошқалар аёлларга ўз эҳтиромини билдирди. Тадбирда аёлларнинг хусусан, қиз боланинг ўқиб, олий маълумотли бўлиши, касб-ҳунар эгаллаши оила бахти, фарзандлар камоли учун, шу асосда бутун жамият равнақи учун хизмат қилиши қайд этилди.













 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram