Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЛОФТ УСЛУБИДА ЯСАЛАЁТГАН МЕБЕЛЛАР ЖУДА ҲАРИДОРГИР БЎЛМОҚДА

×

 2024-03-13 14:16:59    166

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманидаги Баланд масжид маҳалла фуқаролар йиғинида 5 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Маҳалланинг асосий “драйвер”и – узумчилик, иссиқхона ва мебелчилик ҳисобланади.

Маҳалладагилар орасида корхона-ташкилотларда ишлайдиганлар ҳам бор, лекин кўпчилик уй шароитида касаначилик, ҳунармандчилик, савдо ва хизмат кўрсатиш, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик ҳамда тадбиркорликнинг бошқа соҳалари билан шуғулланади. Қувонарлиси, маҳаллада бекорчи одамни топа олмайсиз.

– Маҳалламизда мебел ишлаб чиқарувчилар жуда кўп, – дейди Баланд масжид маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Акрамжон Тешабоев – Дастлаб, уч-тўрт нафар усталаримиз шу фаолият билан шуғулланиб, ёнига ўзининг қариндош-уруғини олиб, яхши даромад қила бошлашган. Кейин уларнинг қаторига қўни-қўшнилар кириб, хонадонларда кичик цехлар пайдо бўлган. Ҳозир маҳалламизда 30 дан ортиқ мебел ясовчи усталар бор. Уларнинг ҳар бири 5-10 нафардан ёшларга шу касбни ўргатмоқда.

Шу маҳаллада яшовчи Рахимжон Исмоилов ўз фаолиятини миллий жавонларимизни ясашдан бошлаган. Кейин эса ҳунари орқасидан, бу ишни тадбиркорлик даражасига кўтарди.

Рахимжон ўз ҳунарини фарзандларига ҳам ўргатди. Ўғли Рустамжон Хомиджонов бугунги кунда “Mebel na zakaz” МЧЖга раҳбарлик қилади. Қолаверса, оилавий мебел ясаш билан ҳам шуғулланишади.  

Рустамжон бошчилигидаги усталар сифатли ва ҳозирги замон талабларига мос мебеллар ясашади. Айниқса улар томонидан лофт услубида ясалаётган мебеллар жуда ҳаридоргир. Хуллас, классикдан тортиб замонавий мебелларгача – ҳар бир детал нафис дид ҳамда юқори сифатни ифодалайди ва буюртма асосида тайёрлаб мижозларга етказиб берилади. Ҳозирда вилоятимизнинг марказида корхонага тегишли мебел дўкони ҳам фаолият олиб бормоқда.

Баланд масжид маҳалласи ҳудудида жойлашган “Mebel na zakaz” МЧЖда 15 нафардан зиёд қули гул усталар меҳнат қилади. Маҳалладаги “Темир дафтар”. “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”да турувчилар ҳам иш билан таъминланган.

Мижозларнинг талаб ва эҳтиёжлари инобатга олиниб, корхонада ички бозор ва экспрот учун юмшоқ мебеллар ҳам ишлаб чиқарилмоқда. Янги ташкил этилган тикувчилик цехида маҳалладаги 5 нафар тикувчи аёллар иш билан таъминланди.










 

 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram