Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ПРОКУРАТУРАСИНИНГ ТАШАББУСИ БИЛАН “БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ” МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2024-03-13 12:32:28    55

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани прокуратурасининг ташаббуси билан туман ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда Маданият марказида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Унда 18 та корхона ва ташкилотлар 220 дан ортиқ бўш иш ўринлари, шунингдек ишлаб чиқарилган махсулотларидан намуналар билан қатнашиб, 100 нафардан ортиқ ишсиз фуқаролар ва ёшлар қамраб олинди.

Тадбирда туман прокурори Ахроржон Худойберганов иштирок этиб, ташкил этилган меҳнат ярмаркаси иш топишда қийналаётган фуқароларни иш билан таъминлашда зарур ва аҳамиятли эканлигини таъкидлаб ўтди.

Меҳнат ярмаркаси давомида 23 нафар ёшларга ишга жойлаштириш учун йўлланмалар берилди, 21 нафар ёшлар касб-ҳунарга ўқитиш бўйича курсларга жалб қилинадиган бўлди, 8 нафар ёшларга меҳнат қонунчилиги ва бошқа масалаларда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.


















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram