Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАДА БЕМОР АЁЛЛАР ХОЛИДАН ХАБАР ОЛИНМОҚДА

×

 2024-03-06 21:16:38    169

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманида 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган турли тадбирлар давом этмоқда ва пиру-бадавлат онахонлар-у, опа-сингилларимизга алоҳида иззат-икром кўрсатилмоқда.

Жумладан, жойларда хайрли амаллар ташкил этилиб, нуроний онахонларимиз, эхтиёжманд оилалар ва беморлар холидан хабар олинмоқда. Зеро уларнинг кўнглини кўтариш, дардини енгиллатиш халқимизнинг азалий қадриятларидан ҳисобланади.

Куни кеча, байрам арафасида Қўштепа тумани ҳокими Анваржон Абдуллаев ва сектор раҳбарлари Халқобод маҳалласида яшовчи юз ёш билан юзлашган 101 ёшли Ибохон она Қосимованинг холидан хабар олишган эди.

Суҳбат давомида Ибохон она Қосимова туман раҳбарига эшитиш мосламасига эхтиёжи борлигини билдирган эди. Бугун онахонга туман ҳокими ўринбосари Марямхон Юлдашева ва “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори Зуҳриддин Турдийевлар томонидан эшитиш мосламаси етказиб берилди.  



Шунингдек, Лангар маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Муҳаррамхон Имомалиеванинг холидан ҳам хабар олиниб, унга ногиронлик аравачаси берилди.

– Кутилмаган йўқловдан бошим кўкка етди, – дейди Муҳаррамхон Имомалиева. – Байрамнинг шодиёнаси дардимни ҳам аритиб юборди. Бундай эътибор ва ғамхўрлик учун жуда ҳам миннатдорман.

 




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram