Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-03-02 12:56:20    325

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Бугун туман ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг навбатдаги олтмиш олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия ишини Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Ш.Шаропов олиб борди.

Сессия ишида туман ҳокими А.Абдуллаевнинг Қўштепа туманини 2024-йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастури юзасидан ҳисоботи, Қўштепа туманида “Аёллар дафтари”нинг 5-босқичини шакллантириш ва мувофиқлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Юлдашеванинг ахбороти ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги ҳар бир масала депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилиниб, саволлар берилди ва ўз ўрнида ушбу саволларга маърузачилар аниқ мисоллар орқали батафсил жавоб қайтарди.

Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram