Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қўштепа тумани ҳокими Новиков Илёс Валериевичнинг янги йил табриги

 2023-12-30 20:38:12    100

PDF юклаш
Чоп этиш


ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ!

Ҳурматли қўштепаликлар!

Қадрли юртдошлар!

Ўлкамизга янги 2024 йил кириб келмоқда. Барча юртдошларимиз янги режалар, янги орзулар ва янги умидлар билан янги йил остонасига қадам қўймоқдалар.

Шундай шукуҳли кунда барча ватандошларимизни, азиз тумандошларимизни янги йил билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Янги йилда ва келгуси йилларда осмонимиз доимо мусаффо бўлсин! Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқ фаровонлиги йўлида олиб борилаётган эзгу ишлар бардавом бўлсин!

Ҳамманинг хонадони тинч, оиласи мустаҳкам, эзгу мақсадлар йўлида амалга оширилаётган ишларда Аллоҳ мададкор бўлсин!

Янги йилда барча орзуларингиз, умидларингиз, режаларингиз ижобат бўлишини, соғлик, бахт ва омад ҳамроҳингиз бўлишини тилайман.

Янги йил ҳаммага қутлуғ бўлсин!

Ҳурмат билан,

Илёсбек Новиков,

Қўштепа тумани ҳокими.