Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Мустақиллик байрами муносабати билан Қўштепа тумани ҳокими И.Новиковнинг табриги

 2023-08-31 21:53:51    210

PDF юклаш
Чоп этиш


Озод ва обод юртга байрамлар ярашади

Азиз юртдошлар!

Аввало Сизларни умуммиллий байрамимиз, Ватанимиз тарихидаги буюк сана – Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 32 йиллиги байрами муносабати билан самимий муборакбод этаман.

Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуси билан бу йилги байрамни “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида кутиб олаётганимиз замирида мустақилликнинг нақадар улуғ неъмат эканлиги, шу улуғ ва муқаддас Ватанда ўтаётган тинч-осуда ҳаётимиз, фаровон турмушимизнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлашдек улуғ ғоя ва мақсад мужассамдир.

Биз учун янги давр, эркин ва озод ҳаётни бошлаб берган шу қутлуғ санада халқимиз қандай машаққатли ва айни вақтда шарафли йўлни босиб ўтганини яна бир бор чуқур ҳис этамиз.

Мана шундай улуғ айёмда бутун ҳаётини озодлик учун курашга бағишлаган, бу йўлда жон фидо қилган ота-боболаримиз, мард ва жасур юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирамиз.

Азиз дўстлар!

Мустақиллик туфайли биз дунё ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлиб, ёруғ келажагимизни ўз қўлимиз билан бунёд этмоқдамиз.

Биз учун энг устувор вазифа бўлган аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини юксалтириш бўйича катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилмоқда.  

Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қарорлари ва тегишли дастурларга асосан Қўштепа туманидаги ички йўлларнинг асфальтлаштириш ишларига 65.0 млрд. маблағ, ичимлик сувига янги тармоқ тортиш ва сув минораси ўрнатиш учун 105 млрд. маблағ, электор тармоқларини тортиш ва янги ТП ўрнатиш ишлари учун 21.6 млрд. маблағлар сарфланиб қурилиш ишлари якунланди.

Бир йилда шундай катта ҳажмдаги бунёдкорлик ишларини бажариш бундан 32 йил олдин ушалмас орзу, катта армон эди.

Мустақил юртимизнинг ҳар жабҳасида ана шундай кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Қадрли юртдошлар!

Туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ҳам барқарор ўсишга эришилмоқда, саноат салоҳиятини ривожлантириш, сервис ва хизмат кўрсатиш дастури лойиҳалари изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда. Туманимизда пахта ва ғаллачилик, чорвачилик, боғдорчилик ва сабзавотчилик тармоқларини ҳам ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Мева-сабзавот етиштиришни кўпайтириш, экспорт имкониятларидан самарали фойдаланиш, қайта ишлашнинг истиқболли тизимини яратиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, қишлоқ мулкдори бугунги куннинг пешқадам тадбиркорига, жаҳон бозорининг ишончли иштирокчисига айланмоқда. 

Мамлакатимизда олиб борилган барча ислоҳотлар, режа ва дастурлар амалий саъий ҳаракатлар авваламбор инсон ва унинг манфаатлари,  фаровон ҳаёти, хавфсизлиги ва орзу тилакларининг рўёбга чиқиши учун қаратилгандир.

Барча ишларимизнинг замирида юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик мужассам. Ахир осудалик бор экан, биз эртанги кунга ёруғ умидлар билан қараймиз, юксак марраларни кўзлаб меҳнат қиламиз.

Тинч эканмиз, ҳар бир кунимиз мазмунли кечади, тўйлар тўйларга уланади, халқимиз учун ардоқли, улуғ саналарни кенг байрам қиламиз. 

Азиз ва қадрли юртдошлар !

Энг улуғ, энг азиз айём-мустақиллик байрамингиз қутлуғ бўлсин. Она ватанимиздан тинчлик ва осойишталик, аҳиллик ва ҳамжихатлик, файзу барака аримасин. 

Мустақиллик қуёши Ватанимиз узра абадий порлайверсин, азизлар! Яна бир бор мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин!