Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИФТОРЛИК ДАСТУРХОНИ ЁЗИЛДИ

×

 2023-03-31 15:54:41    152

PDF юклаш
Чоп этиш



Президентимиз ташаббуси билан Муборак Рамазон ойида бутун республикамизда бўлгани каби Қўштепа туманидаги маҳаллаларда ҳам халқимизнинг розилигини олиш, инсонлар ўртасида хайру саховат ва меҳр-муҳаббат ришталарини янада мустаҳкамлаш мақсадида эзгу ва хайрли ишлар амалга оширилмоқда.



Хусусан, туманимиздаги Каттаболтакўл маҳалласида яшовчи кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор бўлган, шунингдек, нуронийлар учун туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ташаббуси билан ифторлик дастурхони ёзилди.

Тўкин дастурхон атрофида жам бўлган нуроний отахону онахонлар юртимизга тинчлик, оилаларимизга тотувлик, рўзғоримизга қут-барака, шундай эҳсонларга бош-қош бўлиб турган барча раҳбарлар ишларига ривож тилаб, дуо қилишди. 

Шунингдек, Файз маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам хомийлар томонидан ифторлик дастурхони ёзилди.

Бу каби ифторликлар тумандаги ҳар бир маҳаллаларда давом этади.

 



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram