Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ – ТАРҒИБОТЧИ 

×

 2023-03-29 09:04:30    125

PDF юклаш
Чоп этиш



Асаларичилик даромад манбаи

 

Қўштепа туманидаги Солижонобод маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Шерзодбек Раҳмоновнинг саъй-ҳаракатлари билан хонадонларда қўшимча равишда чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик каби йўналишлар билан шуғулланишга эътибор қаратилган ҳолда “Томорқа – қўшимча даромад манбаи” эканлиги тўғрисида тарғибот ишларини амалга ошириш, томорқадан унумли ва самарали фойдаланиш ҳамда қўшимча даромад олиш тўғрисида уйма-уй юриб тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Натижада маҳаллада намунали томорқачилар ва шу иш орқали ишсизлиги таъминланиб, ўзини-ўзи банд қилганлар сони кўпайиб бормоқда.

Кейинги пайтларда солижонободликларни асаларичиликка бўлган қишиқишлари тобора ортиб бормоқда. Ҳозирга келиб, асаларичилик фаолияти билан шуғулланаётганлар сони ёигирма нафарга яқинлашиб қолди. Хатто бу соҳага уйда ишсиз ўтирган аёлларнинг ҳам қизиқишлари ортмоқда. Шундай аёллардан Муштарий Муҳаммадовага 2022 йилнинг апрел ойида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши ва асаларичилик фаолиятини ривожлантириши учун имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан 6 та яшикда асалари олиб берилди. Бир томондан фуқаронинг бандлиги таъминланган бўлса, иккинчи томондан унинг хонадонига даромад кириб келишни бошлади.



Ҳоким ёрдамчиси Шерзодбек Раҳмоновнинг ташаббуси билан Солижонобод маҳалласида асаларичилик фаолиятини ривожлантириш, тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб бориш мақсадида “Ал-Аҳиббо” фермер хўжалиги ҳудудига 150 дан зиёд асалари уялари ўрнатилди. Соҳа мутахассиси Насрулло Хошимов томонидан маҳорат дарслари ўтилиши натижасида асаларичиликка қизиқувчилар сони ортиб бормоқда.

Ушбу ташаббус натижасида Анорзор кўчасида яшовчи Акмалжон Дехқоновга ҳам “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида асаларичилик фаолиятини ривожлантириш мақсадида  7 миллион 900 минг сўм имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан 5 та яшикда, 10 та асалари оиласи олиб берилди. Ҳа, дастлаб 5 та яшикда билан бошланган қизиқиш, кейинчалик уни кенгайтиришга омил бўлса ажаб эмас.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram