Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БЎСТОННИНГ ҚУРОҚЧИ АЁЛЛАРИ

×

 2023-03-28 09:11:53    310

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманидаги Бўстон маҳалласини “Қуроқчилар” қишлоғи дейишади. Сабаби маҳаллада 1077 нафар қирғиз миллати вакиллари истиқомат қилишади. Маҳалланинг аёллари қуроқчилик санъатини аждодлардан авлодларга етказиб келмоқдалар. Бу иш устоз-шогирд анъанаси даражасида давом эттирилаётганлиги боис, ўз самарасини бериб, тобора оммалашиб бормоқда.

Таъкидлаш жоизки, қуроқчилик қадимий касб, миллий ҳунармандчилигимизнинг бетакрор турларидан ҳисобланади. Майда бўлакларни улаб, безак яратиш, шу усулда тайёрланган безак буюмлар намунаси қуроқчилик дейилади. Турли ранг ва шаклдаги майда мато парчаларидан буюм, безак ҳосил қилинади. Кўрпа, кўрпача, чойшаб, сўзана, дастурхон, гилам ва бошқа жиҳозлар қадимда шу усулда тайёрланиб, ажойиб санъат намуналари яратилган.

Ҳунарманд Назокатхон Умарова 30 нафар эҳтиёжманд аёлларни ўз қанотига олган. Касаначилик орқали уларнинг хонадонларига даромад кириб бормоқда.

Бу ерда қишлоқ қизлари милий ҳунармандчиликнинг турли йўналишларини ўрганишяпти. Бундай саъй-ҳаракатларни рағбатлантириш мақсадида маҳалладаги ҳоким  ёрдамчисининг тавсиясига кўра оилаларга имтиёзли кредитлар ажратилаётган бўлса, оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан маҳсулотларни сотишда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Бўстондаги қуроқчи аёллар тикаётган маҳсулотлар ички бозорда сотилаётган бўлса, бундан ташқари Қирғизистон, Қозоғистон ҳамда Тожикистон давлатларига экспорт қилинмоқда.






 

 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram