Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДАГИ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБДА НАВРЎЗ ШУКУҲИ!

×

 2023-03-18 17:16:26    252

PDF юклаш
Чоп этиш



Ҳар йили халқимиз азалий ва эзгу қадриятларимизни ўзида мужассам этган, она табиат ва одамлар руҳиятида юз берадиган яшариш, янгиланишни тўла намоён қилиб келаётган Наврўзи оламни ўзгача шукуҳ билан қарши олади.

Бугун, Қўштепа туманидаги ихтисослаштирилган мактабда Наврўз байрам сайли ташкил этилди. 

Тадбирда туман ҳокими И.Новиков ва туман прокурори А.Худойбергановлар ҳам иштирок этишди.

Шунингдек, тадбирда Президент Мактабида инглиз тили ва халқаро муносабатлар фанидан дарс бериб келаётган фан доктори Lohre Philip ва бошқа хорижлик меҳмонлар ҳам иштирок этишди.

Меҳмонлар мактабда ташкил этилган Наврўз миллий байрамида иштирок этиш, ўқувчи ва ўқитувчилар билан учрашиш ҳамда Қўштепа ихтисослаштирилган мактаби билан шартнома тузиш, ўз тажриба ва билимларини ёшларга ўргатиш мақсадида ташриф буюришди. Учрашувда туман раҳбари ҳам бу таклифни қўллаб-қувватлади.

Меҳмонлар байрам сайлида иштирок этишди. Ўқувчиларнинг  қўл меҳнати билан ясалган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишдилар. Меҳмонларга баҳорий таомлар, пишириқ ва ширинликлар тортиқ қилинди. Шунингдек, уларга миллий урф-одатларимизга кўра ўзбек дўпписи кийдирилди.

Тадбир давомида мактабнинг фаол ўқувчилари эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Байрам тадбири ўқувчилар томонидан ижро этилган халқ қўшиқлари, ўлан-у лапарлар, миллий куй-қўшиқларга уланиб кетди. 











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram