Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛАЛАРДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛДИ

×

 2023-03-13 09:15:30    153

PDF юклаш
Чоп этиш



Кеча Қўштепа туманидаги барча зиёратгоҳ ва қадамжолар, қабристонларда ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Маҳаллалардаги кексаю-ёш иштирокида аждодларимиз мангу қўним топган масканлар супуриб-сидирилди ва тозаланди.

Хусусан, Солижонобод маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ҳашар уюштирилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Маҳалла аҳли томонидан  қабристон ва кўчаларда тозалаш ишлари ташкил этилди.

Туман ҳокими И.Новиков иштирок этган тадбирда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доираси мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ҳам экилди.

Ободонлаштириш ишлари якунида аждодлар руҳига бағишлаб Қуръон тиловат қилиниб, элга тинчлик-омонлик ва деҳқончиликларга қут-барака тилаб дуо қилинди.

Ҳудди шундай тадбирлар Ғиштмон, Карнайчи, Борот қўйингки, туманимиздаги барча маҳаллаларда ташкил этилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram