Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СОҲИБКОРДА ИЧИМЛИК СУВИ МУАММОСИ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

×

 2023-03-10 06:47:05    123

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманидаги айрим маҳаллаларда ичимлик суви таъминотида муаммолар бор эди. Кейинги йилларда мазкур муммолар ижобий ҳал этилиб, ўтган йили туманда салмоқли ишлар бажарилди. Ушбу ҳайрли ишлар бу йил ҳам давом этмоқда. Хатто чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда ҳам ичимлик суви таъминоти яхшиланмоқда.

Хусусан, айни кунларда 11 та маҳаллада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408 сонли қарорига кўра тоза ичимлик суви тармоғи тортиш ва сув таъминотини яхшилаш ишлари олиб борилмоқда.

Соҳибкор маҳалласида ҳам ПҚ-408 сонли қарорига кўра 1 дона янги тик ичимлик суви қудуғи қазиш, 1 дона янги сув минораси ва 1 дона янги сув насоси ўрнатиш, 4.0 километр янги ичимлик суви тармоғи тортиш ишларини бажариш режалаштирилган бўлиб, бунинг учун 3770.0 млн. сўм маблағ ажратилган.

Пудратчи ташкилот “Фарғона Бунёдкор Қурилиш” МЧЖ томонидан шу кунгача 1 дона қудуқ қазиш ишлари якунланиб, 3.6 километр тармоқ тортилди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram